Сув тошқинларидан жабр кўрган қозоғистонликларга қуриб битказилган ва сотиб олинган 4790 та уй ва квартиралар берилди

ASTANА. Кazinform - Ҳукумат сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш ва уй-жойларни тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларни доимий назорат қилиб боради, деб хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

Уй-жой
Фото: «AMANAT» партияси матбуот хизмати

34 068 та оилага бир марталик 100 БҲМ миқдорида компенсация тўланди. Ушбу мақсадлар учун 12,5 миллиард тенгедан ортиқ маблағ сарфланди. Баҳолаш тугаллангандан сўнг йўқолган асосий буюмларни сотиб олиш учун 150 БҲМгача қўшимча тўловлар амалга оширилади. Бугунги кунда 21,8 минг оилага жами 9,9 миллиард тенге миқдорида тегишли компенсация тўланган.

Айни пайтда барча ҳудудларда уй-жой ва дала-ҳовли қурилишини текшириш ва баҳолаш ишлари тўлиқ якунланди.

Сув тошқинларидан жабр кўрган қозоғистонликларга қуриб битказилган ва сотиб олинган 4790 та уй ва квартиралар берилди.

Масалан, 323 та янги уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шимолий Қозоғистон вилоятида - 235, Қостанай вилоятида - 57, Ақтўбе вилоятида - 26, Павлодар вилоятида 5 та оилага янги уй калитлари топширилди. Кузгача сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудларда жами 2568 та уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишлар қизғин давом этмоқда.

4 минг 467 оила учун вайрон бўлган бошпана ўрнига янги уй ва хонадонлар сотиб олинди. Қостанай вилояти аҳолисига - 315 та, Ақмолада - 219 та, Атирауда - 1372 та, Ақтўбеда - 447 та, Шимолий Қозоғистонда - 1102 та, Ғарбий Қозоғистонда - 1004 та, Қарағандида - 6 та, Павлодарда 2 та уй-жой берилди.

Комиссия қарорлари натижаларига кўра, 8717 оилага уй-жойларини таъмирлаш ва тиклаш учун жами 48,2 миллиард тенге компенсация тўланган.

Шу билан бирга, жабр кўрган тадбиркорлик субъектининг зарларини қоплаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳудудий комиссиялар томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларининг умумий қиймати 5,8 миллард тенге миқдоридаги 374 та аризасини кўриб чиқди ва маъқуллади. Сувдан нобуд бўлган чорва моллари учун давлат ёрдами миқдори 2,8 миллиард тенгедан ошди.

Сўнгги хабарлар