Сув тошқинларидан жабр кўрган 7393 та оилага янги уй-жой берилди – ҚР Ҳукумати

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Ҳукумат томонидан сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларнинг уй-жойларини тиклаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.

Уй-жой
Фото: Ҳукумат

Жорий йилнинг 6 сентябрь ҳолатига кўра, 7 минг 393 оила шикастланган уй-жойлари ўрнига янги уй-жой ва квартирага эга бўлди, шундан 5 минг 313 таси сотиб олинди, 2 минг 80 таси қурилди.

Барча 9147 нафар мурожаат эгалари уй-жойларни таъмирлаш ва тиклаш учун жами 53,5 миллиард тенге компенсация олди. Шунингдек, 34 247 та оилага 100 БҲМ миқдорида 12 627,7 миллион тенге, 21 минг 880 оилага йўқотилган асосий эҳтиёж товарларини харид қилганликлари учун 150 БҲМгача бўлган 9994 миллион тенге қўшимча тўлов берилди.

сув тошыинлари бщйича
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Сўнгги хабарлар