Сув тошқинлари: Ақтўбеда 681 оилага 220 миллион тенге миқдорида бир марталик ижтимоий тўлов берилди

Ақтўбе
Фото: Алтинай Сағиндиқова / Kazinform

ASTANА. Кazinform - Ақтўбе вилоятида сув тошқинлари пасайиб, аҳоли одатий турмуш тарзига қайтмоқда. Бу ҳақда Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари Асилбек Есенбаев маълум қилди.

“Кеча кечқурун вилоят ҳокими Асхат Берлешули Шахаров видеомурожаат билан чиқди. Унда вилоятда сув тошқинлари билан боғлиқ вазият барқарорлашгани ва хавф бартараф этилгани маълум қилинди. Биз одатдаги ҳаётимизга қайтамиз. Ҳозирда фақат Ирғиз тумани хавф зонасида. Торғай дарёсида сув сатҳи кўтарилиши муносабати билан Нура ва Мамир қишлоқларидаги тўғонларни мустаҳкамлаш учун қўшимча техника сафарбар этилди. Олдиндан ушбу аҳоли пунктларида 126 киши эвакуация қилинди”, деди Марказий коммуникациялар хизматида ZOOM орқали ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этган Асилбек Есенбаев.

Унинг сўзларига кўра, бу икки қишлоқда сув босган уйлар йўқ.

“Бугунги кунда сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ишлари жадал олиб борилмоқда ва унинг ижобий динамикаси кўзга ташланмоқда. Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, барча сув тошқинларидан жабрланганларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда. 6 апрелдан бошлаб бир марталик ижтимоий тўлов берилади. Ҳозирда 681 оилага 220 миллион тенге тўланди, 494 оиланинг ҳужжатлари кўриб чиқилмоқда”, — деди у.

Сўнгги хабарлар