Сув тошқинлари: 76 мингдан ортиқ қозоғистонликлар қутқарилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва ҳарбий бўлинмалари қўмитаси катта офицери Ерасил Сайпаш одамларни сув тошқинларидан қутқариш бўйича статистик маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

– Сув тошқинлари даври бошланганидан буён 76 мингдан ортиқ одам қутқариб олинди, улардан 30 мингга яқини болалар. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 7703 нафар фуқаро бор, шундан 3266 нафари болалардир. Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ва Миллий гвардия самолётлари ёрдамида қутқарув ишлари давом этмоқда, - деди Ерасил Сайпаш Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Унга кўра, 7 миллион 828 минг куб метрдан ортиқ оқова сув чиқарилиб, 1,09 минг қоп ва 996,1 минг тонна инерт материал ётқизилди.
Қутқарув ишларига 16 мингга яқин киши ва 3 мингдан ортиқ техника ва 6 та самолёт жалб этилган.