Сув тошқинидан жабрланганларнинг барчасига компенсация тўланади - Олжас Бектенов

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтказилган фавқулодда йиғилиш якунлари бўйича ўз фикрини билдирди.

Олжас Бектенов
Фото: primeminister.kz

“Давлат раҳбари сув тошқини билан боғлиқ вазият юзасидан фавқулодда йиғилиш ўтказди. Ҳукуматда Бош вазир бошчилигида республика штаби тузилди. Барча саволлар 24/7 режимида назорат қилинади. Айбдор мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилади. Сув тошқиндан жабр кўрган фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмайди. Барча йўқотишлар қопланади”, — деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар