Сув тошқинидан жабрланганларга Қозоғистон касаба уюшмалари санаторийларида 186 та жой ажратилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Касаба уюшмалари федерацияси сув тошқинидан жабр кўрган вилоятлар аҳолиси учун санаторийларга жой ажратди. Бу ҳақда федерация раиси Сатибалди Даулеталин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Мамлакатимиз сув тошқини билан курашмоқда. Фалокат оқибатларини биргаликда енгишга ҳаракат қиляпмиз. Бугунги кунда кўплаб кўнгиллилар ишламоқда, инсонпарварлик ва молиявий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни пайтда Касаба уюшмалари федерациясига қарашли 7 та санаторийда 186 ўрин ажратилган. Биз ҳозир сув босган ҳудудлар аҳолисини жойлаштирмоқдамиз. Ана шундай оғир дамда биз қийналаётганларга ёрдам беришга чақирамиз. Олдинда қувончли кунлар турибди, улар келишига шубҳа йўқ”, - деди Сатибалди Даулеталин.
Эслатиб ўтамиз, бугун Астана шаҳрида Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда Қозоғистон меҳнаткаш аёлларининг “Аёллар меҳнат дунёсида: янги ечимлар вақти” биринчи форуми бўлиб ўтмоқда..
Форумда парламент депутатлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги вакиллари, меҳнаткаш хотин-қизлар иштирок этмоқда.