Сув тошқинидан кейин 16 минг қозоғистонлик оилага давлатдан ёрдам берилди

тасқынмен күрес
Фото: ТЖМ видеосынан кадр

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ҳалокатли сув тошқинидан жабр кўрган фуқароларга етказилган зарарни қоплаш давом этмоқда. Ҳукумат бу ишларни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига асосан амалга оширмоқда.

Республиканинг жабрланган ҳудудлари аҳолиси махсус тузилган ҳудудий комиссияларга тегишли аризалар юбормоқда.

Бугунги кунга қадар 24 835 та мурожаат келиб тушган.

Жорий йил 4 май ҳолатига кўра, 16 минг 168 оилага 5,7 миллиард тенгедан ортиқ суммага 100 БҲМ миқдорида бир марталик тўлов олди.

Чорвачиликдан кўрилган зарар учун тўлов миқдори 916 миллион тенгедан ошди.

Бугунги кунга қадар зарар кўрган ҳудудларда 4 556 та уйлар кўздан кечирилиб, 2845 та объектда баҳолаш ишлари олиб борилди.

Уйларни таъмирлаш ва тиклаш учун 696 миллион тенгедан ортиқ маблағ ажратилди.

Ушбу ёрдам 530 оилани қамраб олди.

Ақмола, Қостанай, Қарағанди ва Павлодар вилоятларида яна 53 оилага вайрон бўлган бошпана ўрнига уй ва хонадон берилди.

Тўловлар давом этмоқда ва Ҳукуматнинг қаттиқ назорати остида.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра жабрланган барча фуқароларга ҳар томонлама ёрдам ва кўмак кўрсатилади.

Сўнгги хабарлар