Сув тошқини: Ўзбекистон Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Қозоғистоннинг сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди, дея хабар беради Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Гуманитарлық көмек
Фото: ӨР Үкіметінің баспасөз қызметі

Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, бугун зарур инсонпарварлик юклари ортилган автомашиналар Қозоғистонга йўл олди.

“Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида 15 та юк автомашиналарига инсонпарварлик юклари ортилди ва уларни етказиб бериш бўйича тегишли ташкилий масалалар ҳал этилди. Юк Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Қудайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан етказилади”, - дейилади Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабарида.

Маълумки, автомашиналарга озиқ-овқат, болалар ва катталар кийим-кечаклари, кўрпа-тўшаклар, ёстиқлар, гигиена воситалари, махсус жиҳозланган чодирлар, резина қайиқлар ва бошқа зарур товарлар ортилган.

Бундан ташқари, кеча Тожикистон ҳукумати Қозоғистонга 3,5 минг тонна гуманитар ёрдам жўнатган.

Сўнгги хабарлар