Сув тошқини: 85 мингга яқин одам эвакуация қилинди

ASTANA. Kazinform – Сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудлардаги ҳолат бўйича жорий маълумотлар тарқатилди.

Эвакуация
Фото: Ғарбий Қозоғистон вилояти ФВД

“9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, фуқаро муҳофазаси хизмати ходимлари томонидан 85 мингга яқин аҳоли, жумладан, 30 мингга яқин болалар эвакуация қилинди. Ҳозирги вақтда вақтинчалик жойлаштириш марказларида 8349 нафар фуқаро, жумладан, 3809 нафар болалар бор. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 8 миллион куб метрдан ортиқ эриган қор суви чиқарилди. Шунингдек, 1000 дан ортиқ қум қоплари ва 1 тоннадан ортиқ инерт материаллар ётқизилди. Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларига 16 мингдан ортиқ одам ва 2,5 мингга яқин техника сафарбар этилди”, – деди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро мудофааси қўмитаси ва ҳарбий бошқармалари масъул ходими Ерасил Сайпаш Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Ички ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, мамлакатнинг 9 та вилоятида (Ақтўбе, Қостанай, Ғарбий Қозоғистон вилояти, Улитау, Аымола, Қарағанди, Атирау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилояти) 29 та маҳаллий миқёсдаги фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

“Ишонч телефонига 1129 та қўнғироқ бўлган, 76 нафар фуқарога тез психологик ёрдам кўрсатилди. 20 та ҳудудда Республика ва вилоят фавқулодда вазиятлар штаблари ўз фаолиятини давом эттирмоқда”, – деди спикер.

Сўнгги хабарлар