Сув тошқиндан жабр кўрган ҳудудларга пойтахтдан 30 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатилди
ASTANA. Kazinform - Астанадан ҳудудларга 30 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жўнатилди. Бу ҳақда Миллий волонтёрлар тармоғи вакиллари маълум қилди.

Дам олиш кунларида сув тошқинига қарши тадбирлар олиб борилаётган ҳудудларга Астанадан 14 та гуманитар ёрдам “газели” юборилди. Пойтахт аҳолиси сув тошқинидан жабрланганлар учун кийим-кечак, озиқ-овқат, шахсий гигиена воситалари ва бошқа нарсаларни йиғди. Айни пайтда пойтахтда 9 та омборхона ишлаб турибди. Тадбирда 30 та волонтер ташкилот ва 200 нафар кўнгилли иштирок этди.
Ҳудудлар учун ёрдам қабул қилиш пунктлари ҳам жадал ишламоқда.
Ақтўбега 31 мартда Туркистон вилоятидан гуманитар ёрдам етиб келди. Юклар ўша ҳудуддаги сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига тарқатилди.
Волонтерлар, ижтимоий фаоллар, масъул депутатлар, тадбиркорлар, Атирау вилояти аҳолиси ҳам четда қолмади. Улар “Куч – бирликда” акцияси доирасида уч кун ичида Ақтўбе вилояти аҳолиси учун 8 тонна гуманитар ёрдами йиғди.