Сув спорти бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси яна 4 та медалга эга бўлди

ASTANА. Кazinform - Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида сув спорти бўйича ХI Осиё чемпионатининг учинчи куни бошланди.

Осиё чемпионати
Фото: Sports.kz

Ушбу мусобақада бугун 1 метрлик трамплиндан сувга сакраш бўйича яккалик баҳслари ўтказилди. Ўғил болалар ўртасида Назар Қожанов кумуш медални қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасидаги баҳсларда Диана Жумағулова бронза медалига сазовор бўлди.

Ўғил болалар ўртасида сувга сакраш баҳсларида япониялик спортчи бош совринни қўлга киритган бўлса, Қувайтлик спортчи учинчи ўринни эгаллади. Қизлар ўртасида малайзиялик спортчи ғолиб бўлган бўлса, вьетнамлик спортчи иккинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, бугун қизлар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича А гуруҳида 4:17,57 натижа билан қозоғистонлик Диана Тасжанова кумуш медални қўлга киритди. Ушбу мусобақада маҳаллий спортчи 4:17.00 натижа билан чемпион бўлди. Бронза медали Вьетнамлик спортчига насиб этди (4:22,90).

В гуруҳида эса 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича қозоғистонлик София Абубакирова бронза медалини қўлга киритди. Бу масофада гонконглик спортчи бош совринни, вьетнамлик спортчи кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, кеча қозоғистонликлар бир кунда 8 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритган эди.

Сўнгги хабарлар