Сув спорти бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистонлик спортчилар эстафетада чемпион бўлди

ASTANA. Kazinform – Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида ўтказилаётган сув спорти бўйича ХI Осиё чемпионатининг учинчи кунида қозоғистонлик аёллар жамоаси эстафетада чемпион бўлди.

Су спорты
Фото: qaz_olympics

Аниқроқ айтадиган бўлсак, Қозоғистон терма жамоаси (Ксения Игнатова, Аделаида Пчелинцева, Софья Сподаренко, Диана Тасжанова) аёллар ўртасидаги “А” гуруҳи эстафетасида ғолиб бўлиб, Осиё чемпионати ва Қозоғистон рекордини янгилади.

Эркаклар жамоаси эса (Алексей Крученко, Максим Сказобцов, Егор Василенко, Даниил Черепанов) “В” гуруҳида эстафета баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.

Сузиш. Аёллар. А гуруҳи. Эстафета (4х100) аралаш усул

1-ўрин – Қозоғистон – 4:10,78

2-ўрин – Таиланд – 4:17.20

3-ўрин – Гонконг – 4:23,97

Сузиш. Эркаклар. В гуруҳи. Эстафета (4х100) эркин услуб

1-ўрин - Япония - 7:31.13

2-ўрин – Қозоғистон – 7:41.08

3-ўрин – Тайпей – 7:42,66

Бунгача Қозоғистон терма жамоаси яна 3 та олтин медальни қўлга киритганини ёзган эдик. Кеча қозоғистонликлар бир кунда 8 та олтин ва 2 та кумуш медальни қўлга киритишди.

Сўнгги хабарлар