Сув спорти бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистон терма жамоаси яна иккита олтин медални қўлга киритди

ASTANА. Кazinform - Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида сув спорти бўйича ХI Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси яна иккита олтин медални қўлга киритди.

Осиё чемпионати
Фото: qaz_olympics

Аниқроқ айтадиган бўлсак, улардан бирини 15-19 ёшлилар ўртасидаги эркин усулда сузиш бўйича Карина Магрупова, иккинчисини эса 13-15 ёшли ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Даяна Жаманшалова қўлга киритди.

Мусобақа натижалари:

Бадиий сузиш. Қизлар. Яккалик баҳслари, эркин усулда сузиш, 15-19 ёш

1-ўрин – Қозоғистон – Карина Магрупова – 404,0525 балл

2-ўрин – Таиланд – Патрави Чаяварарак – 330,9342

3-ўрин – Ўзбекистон – Зиёдахон Тошхўжаева – 328,1150

Бадиий сузиш. Қизлар. Якалик баҳслари, эркин усулда сузиш, 13-15 ёш

1-ўрин – Қозоғистон – Даяна Жаманшалова – 233,5386 балл

2-ўрин - Хитой - Я Дай - 233,1047

3-ўрин – Ўзбекистон – Сабина Маҳмудова – 200,5405

Сўнгги хабарлар