Сув спорти бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистон терма жамоаси учинчи олтин медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида сув спорти бўйича XI Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси учинчи олтин медални қўлга киритди.

50 метрга чалқанча сузиш бўйича 15-17 ёшлилар (B гуруҳи) баҳсларида қозоғистонлик Егор Попов учинчи олтин медални қўлга киритди. У қайд этилган масофани 26,15 сонияда сузиб ўтиб, Осиё чемпиони бўлди.
Бундан ташқари, мамлакат яна иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Жумладан, катталар ўртасида 800 метрга эркин усулда сузиш бўйича қозоғистондлик Диана Тасжанова бронза медалини қўлга киритди (8:58,86). Бу Диананинг ушбу чемпионатдаги иккинчи совринидир. Бунгача у 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича кумуш медални қўлга киритган эди.
Шунингдек, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси ва аёллар терма жамоаси эстафета (4×100 м) баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.
Эркаклар жамоасида Егор Попов, Егор Василенко, Алексей Крученко, Данил Черепанов чиқиш қилишди.
В гуруҳи. Эркаклар. Эстафета 4×100 м
1-ўрин – Япония – 3:25,32
2-ўрин – Қозоғистон – 3:26.08
3-ўрин – Тайпей – 3:28,97
Аделаида Пчелинцева, Диана Тасжанова, Ксения Игнатова, Софья Сподаренко сузиш бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси аъзоларидир.
А гуруҳи. Аёллар. Эстафета 4×100 м
1-ўрин – Таиланд – 3:52,37
2-ўрин – Қозоғистон – 3:55,85
3-ўрин – Гонконг – 3:58,59.