07:12, 15 Ноябрь 2022 | GMT +5
Сув полоси бўйича Осиё чемпионатида қозоғистонликлар бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Сув полоси бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари бронза медалларини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Таиланднинг Самутпракан шаҳрида ўтказилган қитъа миқёсидаги мусобақада Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 3-ўрин учун кечган баҳсда Эрон терма жамоасини 8:5 ҳисобида мағлуб этди.
Гуруҳ босқичида «А» гуруҳидан жой олган миллий терма жамоа Жанубий Кореяни 6:5, Таиландни 15:4, Ҳиндистонни 17:4 ҳисобида мағлуб этиб, Эронга 10:11 ҳисобида имкониятни бой берди.
Чорак финалда Сингапурни 18:8 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда Японияга 4:20 ҳисобида имкониятни бой берди.
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 2012 йилда Осиё чемпиони, 2009 йилда кумуш, 2015 йилда бронза медалини қўлга киритган.
Қозоғистон аёллар терма жамоаси эса 3-ўрин учун кечган ўйинда Таиландни 14:5 ҳисобида мағлуб этди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: olympic.kz