Сув босган ҳудудларга 4529 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етказилди

Гуманитар ёрдам
Фото: Астана ҳокимлиги

ASTANА. Кazinform - Республика ахборот штабида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий вакили Динара Нурғалиева сув тошқинлари билан боғлиқ жорий вазият ҳақида маълумот берди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, сув тошқинлари бошланганидан буён жами 118 116 киши, жумладан 44 241 нафар болалар қутқарилган ва эвакуация қилинган. 19 656 киши ўз уйига қайтди. 113 852 бош қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари хавфсиз жойга олиб чиқилди. 8850 киши, шу жумладан 3948 нафар болалар эвакуация марказларида.

4 минг 274 турар жой ва 2 минг 719 ҳовли ҳудудидан сув чиқарилди. 10,3 миллион куб метрдан ортиқ эриган қор суви чиқарилди, 3,3 миллион қоп ва 1,4 миллион тоннадан ортиқ инерт материал ётқизилди.

Ақтўбе, Қостанай, Ақмола, Атирау, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 6009 та хусусий уй ва 1109 та ҳовли сув остида қолмоқда.

 

“Фавқулодда қутқарув ва сув тошқинларига қарши тадбирларга 44 минг 113 киши, 4 минг 608 та техника, 858 та сув насослари, 339 та сузиш воситаси, 16 та самолёт сафарбар этилган бўлиб, кўнгиллилар ҳам фаол иштирок этмоқда. 4529 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам жабрланган ҳудудларга темир йўл, автомобиль транспорти ва авиация орқали етказилди”, — деди ТИВ расмий вакили.

Сўнгги хабарлар