Сув босган ҳудудларда 30 минг оила бир марталик тўлов олди

ASTANA. Кazinform — Ҳудудларда 12 мингдан ортиқ уй сув остида қолди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Қанат Бозимбаев маълум қилди.

Сув тошқини
Фото: Алмати ФВД матбуот хизмати

“28 май кунги маълумотларга кўра, республика бўйича 30 538 та оилага 100 БҲМ миқдорида бир марталик тўлов берилди. Бу борадаги ишлар назоратга олиниб, зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Асосий иш – турар жой биноларини тиклаш. Шу боис вилоят ҳокимлари бу масалани алоҳида назоратга олишлари керак. Улар ҳар куни халқ билан иш олиб бориши, юзага келган ҳар бир муаммо бўйича изоҳлар бериши керак”, — деди Қанат Бозимбаев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, режалаштирилган чора-тадбирлар ҳудудларда компенсация алгоритми бўйича амалга оширилмоқда.

“Республикада сув тошқинлари оқибатида қарийб 12 155 та уй ва 18 321 та ёзги уйлар томорқаси, жумладан, 5 353 та ёзги уйлар зарар кўрган. 28 май кунги маълумотларга кўра, республика бўйича 15 093 та уй-жой кўздан кечирилган, бу жабрланган уйларнинг 84 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, 11134 та уй бўйича (64%) баҳолаш ишлари якунланди", - деди у.

Сўнгги хабарлар