Сув босган ҳудудларда 16 минг киши уйларига қайтди – ҚР ФВВ

Эвакуация
Фото: ҚР ФВВ

ASTANA. Кazinform - Одамлар сув тошқинларидан кейин уйларига қайтишмоқда. Шунингдек, эвакуация марказларида 6950 киши, жумладан 3113 нафар бола қолмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси катта зобити Ерасил Сайпаш маълум қилди.

“Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Табиий офатлар тиббиёти маркази психологлари сув тошқинлари хавфи бўлган ҳудудлар аҳолисига кечаю кундуз шошилинч психологик ва ахборот ёрдамини кўрсатмоқда. Ишонч телефонига 1857 та мурожаат келиб тушган. Айни пайтда 3709 та уй ва 2475 ҳовли ҳудудидан сув чиқарилган”, — деди Ерасил Сайпаш Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, айни пайтда 16 минг киши ўз уйларига қайтган.

“6950 киши, жумладан 3113 нафар болалар эвакуация марказларида. Шу билан бирга, одамлар ва чорва моллари фавқулодда вазиятлардан хавфсиз жойларга кўчирилмоқда”, — деди у.

Сўнгги хабарлар