Сут истеъмол қилиш қандли диабет хавфини камайтиради

ASTANA. Kazinform - АҚШлик ва хитойлик тиббий тадқиқотчиларнинг катта гуруҳи қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфини камайтирадиган кутилмаган омилни аниқлади, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.

молоко
Фото: Kazinform

Мутахассислар турли ген вариантлари, сут истеъмоли ва қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфини камайтириш ўртасидаги боғлиқликни излашди. Сигир сутини истеъмол қилиш ва қандли диабет хавфини камайтириш ўртасидаги боғлиқлик бўйича олдинги тадқиқотлар аралаш натижалар берди, баъзи тадқиқотлар боғлиқликни кўрсатди, бошқалари эса буни намоён этмади.

Янги тадқиқот учун 12 минг нафар ёши катта одамлар тўқималари намуналаридаги ген вариантлари таҳлил қилинди.

Сутни мунтазам равишда истеъмол қиладиган LCT генига эга, лактоза интолеранси бўлган одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи 30 фоизга камайганлиги аниқланди, сутни мунтазам истеъмол қиладиган, аммо бундай генга эга бўлмаган одамларда хавф камаймаган.

Сўнгги хабарлар