Сўровнома натижалари қанча қозоғистонлик АЭС қурилишини қўллаб-қувватлашини кўрсатди

АЭС
Фото: drawdown.org

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти буйруғи билан 2024 йил 7-18 август кунлари телефон орқали сўров ўтказилди.

Сўровда жами 1200 нафар респондент иштирок этди. Сўровда 17 та вилоят ҳамда республиканинг Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларидан 18 ёшдан ошган респондентлар қатнашди.

Умуман олганда, респондентларнинг аксарияти (53,1%) атом электр станциясини қуриш ғоясини қўллаб-қувватламоқда. АЭС қуриш ғоясини қўллаб-қувватловчилар бунга катта умид боғлашмоқда, жумладан, 2030 йилга бориб электр энергияси тақчиллиги муаммоси ҳал этилишига ишонишади.

АЭС қуриш ғоясига қарши бўлганларни (32,5%), асосан, юзага келиши мумкин бўлган авариялар ва уларнинг атроф-муҳитга таъсири хавотирга солмоқда.

Шу билан бирга, ҳар ўнинчи респондент (14,4 фоиз) ҳали ўз танловини амалга оширмаган.

Шунингдек, респондентларнинг ярми (51,0%) ўзларини АЭС қуриш бўйича референдумга “маъқул” ёки “қарши” овоз бериш учун етарли маълумот ва билимга эга, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг яна 12,2 фоизи тўлиқ маълумотга эга эмаслигини тан олади. Респондентларнинг 31,6 фоизи умуман маълумотга эга эмас, 5,2 фоизи эса жавоб беришга қийналган.

Сўров давомида респондентларнинг 42,6 фоизи АЭС қурилиши масаласи бўйича референдумда қатнашиш ниятини билдирди. Яна 16,4 фоизи иштирок этиши мумкинлигини айтди. Респондентларнинг 25,3 фоизи референдумда қатнашмасликни режалаштирган, 8,9 фоизи қатнашмаслиги мумкин, 6,8 фоизи эса жавоб беришда қийналган.

Сўнгги хабарлар
telegram