Суриядаги исёнчилари мамлакат шарқидаги йирик шаҳарни эгаллаб олди

ASTANA. Kazinform – Сурия ҳукуматини ағдарган исёнчилар мамлакат шарқида курдлар бошчилигидаги АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Сурия демократик кучлари альянси билан жанглардан сўнг шарқий Дайр-аз-Зор шаҳри устидан назоратни қўлга олганини маълум қилди.

Сирийские повстанцы взяли под контроль крупный город на востоке страны
Фото: @ThomasVLinge видеосидан скриншот

“Ҳаят Таҳрир аш-Шом” (ҲТШ – Қозоғистонда тақиқланган ташкилот - таҳрир.) гуруҳининг юқори мартабали қўмондони Ҳасан Абдул-Ғани Сурия мухолифати кучлари Дайр-аз-Зор шаҳри ва ҳарбий аэродромни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди.

Шунингдек, яқин атрофдаги стратегик аҳамиятга эга бўлган ал-Букамал шаҳри мухолифат кучлари томонидан қўлга киритилгани хабар қилинган.

“Биз Раққа, Хасака ва Сурия шарқидаги бошқа ҳудудларга қараб олға боряпмиз”, – дейди ҲТШ жангчилари.

Шунингдек, сешанба куни СДК таркибидаги "Дейр аз-Зор Ҳарбий Кенгаши" коалициядан чиқишини эълон қилди.

Сурия демократик кучлари (СДК) 2015 йил октабрь ойида тузилган Сурияда фаолият юритаётган қуролли гуруҳлар иттифоқидир. СДК курдлар, араблар, оссурияликлар ва бошқа этник ва диний гуруҳлардан иборат бўлиб, унинг ядроси курдларнинг халқ ҳимояси бўлинмаларидир (YPG). Туркия YPGни террор ташкилоти деб билади.

Бундан олдин Исроил Сурияга ҳужумини кучайтирганини ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар