Суриядаги ҳарбий академияга дронлар ҳужуми: юзлаб қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор

Суриянинг Хомс шаҳридаги ҳарбий академиясига дронлар ҳужуми натижасида камида 100 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.

Сурия
Фото: REUTERS

Портловчи моддалар ортилган дронлар курсантларнинг оилалари иштирок этган академия битирув маросимига ҳужум қилди, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Сурия армияси ҳодисада “таниқли халқаро кучлар томонидан қўллаб-қувватланган террорчилик гуруҳлари”ни айблади.

Дрон ҳужуми Хомс шимоли-ғарбидаги мухолифат назоратидаги ҳудудлардан содир этилгани тахмин қилинмоқда.

Сурия давлат ахборот агентлиги Sana Қуролли кучлар Бош қўмондонлиги баёнотига таяниб, тушдан кейин Ҳомс ҳарбий академиясига портловчи моддаларни олиб юрган бир неча дронлар битирув маросимидан сўнг зарба берганини маълум қилди.

Агентлик кейинги хабарида Соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ал-Габбашга иқтибос келтирган ҳолда, ҳужум оқибатида 200 дан ортиқ одам жароҳатлангани, ҳалок бўлганлар орасида олти аёл ва олти бола борлигини айтган.

Воқеа жойида декорация ўрнатишга ёрдам берган кишининг айтишича, маросимдан сўнг иштирокчилар ҳовлига тушиб, у ерда портловчи моддалар портлаган.

"Биз унинг қаердан келганини билмаймиз, ҳамма жойда жасадлар бор эди", - дея қўшимча қилди у.

Ҳужум оқибатлари акс этган видеода ўнлаб ярадорлар ва уларнинг яқинлари катта, девор билан ўралган парад майдончасида ёрдам сўраб қичқиргани акс этган. Орқа фонда ўқ овозлари эшитилади.

Сурия Инсон ҳуқуқлари марказининг (SOHR) маълум қилишича, Сурия мудофаа вазири битирув маросимида қатнашган, бироқ ҳужумдан бир неча дақиқа олдин кетган.

Сўнгги хабарлар