Сурияда 33 нафар Қозоғистон фуқароси бор
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги нега баъзи қозоғистонликлар беқарор сиёсий вазиятда Сурияда қолишни афзал кўрганини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Jibek Joly”га таяниб.
![Сирияда халық санағы жүргізіліп, жаңа Конституция қабылданады Сирияда халық санағы жүргізіліп, жаңа Конституция қабылданады](/static/img/plug.webp)
ҚР Ташқи ишлар вазирлиги бугун Сурияда Қозоғистоннинг 33 нафар фуқароси қолаётганини маълум қилди. Булар асосан бир пайтлар Сурия фуқароларига турмушга чиққан ва фарзанд кўрган қозоғистонлик аёллардир.
“Бу республикада инқилоб бошланганда консулимиз улар билан боғланиб, уйга қайтишни хоҳлайдими, ёки йўқлигини сўради. Қозоғистонга қайтиш истагида бўлганлар аллақачон мамлакатда. Дипломатлар қолганлари билан доимий алоқада”, – дея таъкидлади ТИВ.
Янги ҳокимият сурияликларни ўз ватанларига қайтишга чақирмоқда, бироқ халқаро ташкилотлар мамлакатдаги вазият ўта оғирлигича қолаётгани ҳақида огоҳлантирди.