Сунъий интеллект: Қозоғистон Google ва Amazon Web Services билан ҳамкорликни кучайтиради

Сунъий интеллект: Қозоғистон Google ва Amazon Web Services билан ҳамкорликни кучайтиради
Фото: Kazinform

Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги йирик хорижий компаниялар билан сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилиш режасини маълум қилди, деб хабар беради Каzinform.

“2023 йилнинг ноябрь ойида “Миллий ахборот технологиялари” АЖ раҳбарияти ва AWS (Amazon Web Services) Европа филиали раҳбарияти Алмати шаҳрида учрашди. Унда келгусида ҳамкорлик қилиш ва Outposts ечими доирасида келишувга эришиш нияти билдирилди. Бундан ташқари, вазирлик Google ва бошқа халқаро компаниялар билан ҳамкорлик бўйича фаол музокараларни давом эттирмоқда”, – дейилади Рақамли ривожланиш вазирлигининг Kazinformга берган жавобида.

Бундан ташқари, бугунги кунда маълумотлар трафиги транзити хизматларини кўрсатиш учун мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳасида зарур тадбирлар ва салоҳиятли тадқиқотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил охирига қадар мазкур тадқиқотлар натижалари маълумотларни қайта ишлаш марказларининг асосий кўрсаткичларини, яъни ажратилган ҳисоблаш қуввати ҳажмларини, алоқа каналлари ва энергия таъминотига қўйиладиган талабларни, зарур молиявий ва инсоний ресурсларни аниқлашга замин яратади.

Минтақа мамлакатлари ва умуман халқаро бозор талабини инобатга олган ҳолда тадқиқот натижаларига асосланган лойиҳалар, жумладан, маълумотларни қайта ишлаш марказлари негизида амалга ошириладиган сунъий интеллект лойиҳалари аниқланади. Умуман олганда, илғор технологияларнинг бир қисми сифатида сунъий интеллектни жорий этиш иқтисодиёт тармоқлари унумдорлигини ошириш, кичик ва ўрта бизнес учун янги технологияларни кенг ёйиш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш имконини беради, шунингдек, соҳада бошқа афзалликларни беради.

Сўнгги хабарлар