Сунъий интеллект институти қозоғистонлик ёшлар учун 100 та грант ажратди

AI Institute to offer Kazakhstani students 100 scholarships
Photo credit: freepik.com

ASTANA. Kazinform - Қорқит ота номидаги Қизилўрда университети томонидан Сеул миллий фан ва технология университети (Жанубий Корея) билан ҳамкорликда ташкил этилган Сунъий интеллект институти 100 та таълим гранти ажратади, деб хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Грантлар тўртта таълим дастурига ажратилади:

1.6B01501 - Информатика - (25 та грант)

2.6B06101 - Ахборот тизимлари (СИ) - (25 та грант)

3.6B06303 - Киберхавфсизлик (СИ) - (25 та грант)

4.6B06102 - Компьютер дастурлаш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш - (25 та грант)

Ҳар бир дастур сунъий интеллект соҳасида замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланган ҳолда мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: +7 701 412 7539 (WhatsApp) +7 775 517 6668 (WhatsApp).

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Жанубий Корея фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни фаол мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда икки давлат президентлари жорий йил 12 июнда Астана шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар чоғида маълум қилган эди. Туркистонда Корея университетининг филиалини очишга қарор қилинди.

Сўнгги хабарлар