Сунъий интеллект инсон ўрнини боса оладими?

жасанды интеллект
Фото: Pexels

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда “Сунъий интеллект тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Шу нуқтаи назардан, сунъий интеллект инсоннинг ўрнини боса оладими, айрим касбларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи борми? Бу саволга ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги вакиллари жавоб берди.

“Сунъий интеллект баъзи функцияларни алмаштирмайди, балки уларни тўлдиради. Масалан, маслаҳатчиларнинг иши ҳақида гапирадиган бўлсак, у ерда сунъий интеллект керакли маълумотларни тезроқ топади. Таржимонлар фаолияти ҳақида гап кетганда, сунъий интеллект таржимонларни тўлиқ алмаштира олмайди. Сунъий интеллект матнни текшириш ва баҳолаш каби янги имкониятларни очиб беради”, – деди ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг Инновацион ривожланиш департаменти директори Дархан Мирзабаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча бирон бир касбни сунъий интеллект билан алмаштириш ҳақида маълумот йўқ.

“Миллий ахборот технологиялари” АЖ бошқаруви раиси Ростислав Коняшкиннинг айтишича, сунъий интеллект ёрдамида ёки сунъий интеллект асосида яратилган маҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқи масаласи Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги назоратида бўлади.

“Қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида видео, мусиқий композициялар ва бошқа инновацияларни ишлаб чиқиш учун сунъий интеллектдан фойдаланишда муаллифлик ҳуқуқи тартибга солинади”, – дея қўшимча қилди Ростислав Коняшкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда сунъий интеллектга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Сўнгги хабарлар