Сўнгги қўнғироқ: Қозоғистонда 3,8 млн бола ўқув йилини тугатади

ASTANA. Kazinform - Жорий ўқув йилини 3,8 миллион ўқувчи тамомламоқда, шундан 186 минг нафари мактаб битирувчиларидир. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

последний звонок, школа
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

Вазирлик маълумотларига кўра, бу йил «Алтын белгі»га даъвогарлар сони 7704 нафар битирувчини ташкил этади.

“Ўқув йилини «Білімім — Отаныма» ягона синф соатларини ўтказиш билан якунлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, 25 май куни мактаб битирувчиларига бағишланган «Мектебім, саған мың алғыс!» тадбири бўлиб ўтади. Аттестатларни топшириш маросими 12-15 июнь кунлари бўлиб ўтади”, - деди вазир.

Шунингдек, 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний имтиҳонлар 29 майдан 11 июнга қадар ўтказилади.

Ғани Бейсембаевнинг қўшимча қилишича, бу йил илк бор 5-8, 10-синфларда қозоқ тилини билиш даражасини баҳолаш мақсадида қозоқ тили ва бошқа тилларда бўлган мактабларда ўқувчилар учун қозоқ тилидан оралиқ имтиҳонлар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар