Сўнгги 24 соат ичида Ғазода олти бола очликдан ўлди
ASTANA. Kazinform – Ғазо секторидаги шифохоналарда олти бола очликдан вафот этди, деб хабар беради Al Jazeera телеканали Фаластин ҳукуматига таяниб.

Телеканал маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклав шимолидаги Камол Адван шифохонасида олти нафар бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Яна бир нечтаси оғир аҳволда қолмоқда, уларга ғамхўрлик қилиш қийин, чунки шифохонада электр генераторлари учун ёқилғи тугамоқда.
Анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа шифохонасида сувсизлик ва тўйиб овқатланмасликдан яна икки бола ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг тегишли маълумотларига кўра, 570 мингдан ортиқ аҳоли (Ғазо аҳолисининг тўртдан бири) "очликдан бир қадам узоқда" ва анклав шимолидаги икки ёшгача бўлган ҳар олти боладан бири тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.