Сунъий интеллект қозоқчани тушунади

ASTANA. Kazinform – Бугун Ш.Шаяхметов номидаги «Тил-Қазина» миллий илмий-амалий маркази бош директори Мақпал Жумабай ва «Speech Lab» МЧЖ директори Жулдиз Татагулова ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади, деб хабар беради Kazinform.
None

«Speech Lab» – Қозоғистон аудиториясига сунъий интеллектни мослаштириш бўйича катта ташаббусларни амалга ошираётган компания.

Ушбу компания ва «Тил-Қазина» маркази қозоқ тилини таний оладиган сунъий интеллект ва нутқ синтезини ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ҳаракат қилмоқда. Бу қозоқ тилини илмий тилга айлантириш йўлидаги энг катта қадамлардан бири. Шу боис келажакда «Siri» ва «Алиса» каби овозли ёрдамчилар қозоқ тилида айтиладиган барча маълумотларни сифатли қайта ишлаш ва таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади. Ташаббус амалга оширилгач, давлат муассасалари ва бизнесда кенг фойдаланиш мумкин. Бу хизмат кўрсатиш соҳасини оптималлаштириш, давлат тилидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш имконини беради.

Сўнгги хабарлар