19:26, 15 Июнь 2023 | GMT +5
Судандаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 958 нафарга етди
HARTUM. Кazinform – Судан армияси ва Тезкор жавоб кучлари (RSF) ўртасидаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлган тинч аҳоли сони 958 кишига етди, дея хабар беради Кazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Судан шифокорлари иттифоқи маълумотларига кўра, яраланган тинч аҳоли сони 4746 нафарга етган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси сешанба куни маълум қилишича, 15 апрелда бошланган можародан бери 1,9 миллиондан ортиқ одам Судан ичкарисида ва ташқарисида ўз уйини ташлаб, хавфсиз жойларга қочиб кетган.
Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, суданликлар қочган давлатлар: Марказий Африка Республикаси, Чад, Миср, Эфиопия ва Жанубий Судан.