Суд Трампни журналистга жинсий тегажоқлик қилишда айбдор деб топди

None
ASTANА. Кazinform - Фуқаролик ишини кўриб чиққан ҳакамлар ҳайъати собиқ президент Дональд Трамп Elle газетаси шарҳловчиси Элизабет Жин Кэрроллга жинсий тегажоқлик қилган, бироқ уни зўрламаган, деган қарорга келди. Бу ҳақда Kazinform ВВСга таяниб хабар беради.

Суд жабрланувчига 5 миллион доллар товон тўлаш ҳақида қарор чиқарди. Ҳакамлар ҳайъати, шунингдек, Трампни туҳмат учун ҳам жавобгар деб топди, чунки у унинг айбловларини «сохта ва ёлғон» деб айтди.

Суд қарорига кўра, Трамп Кэрроллга беш миллион доллар тўлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, ёзувчи ва журналист Элизабет Жин Кэрролл ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШнинг собиқ президенти, миллиардер Дональд Трампни таҳқирлаш ва туҳматда айблаб, судга мурожаат қилган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram