Суд-ҳуқуқ тизимининг институционал мустақиллиги мустаҳкамланади – Тоқаев

ASTANA. Kazinform – Суд-ҳуқуқ тизимида кадрлар танлаш тизими янгиланди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон судьялари қурултойида маълум қилди.

Конституциялық сот
Фото: Конституциявий суд

“Биз судлар мустақиллигини таъкидлаймиз. Бу борада қатор ишлар амалга оширилди. Мамлакатда Конституциявий суд ташкил этилди. Суд-ҳуқуқ тизимининг институционал мустақиллиги мустаҳкамланади. Куч тузилмалари судьяларга босим ўтказмаслиги учун тегишли чоралар кўрилди. Кадрларни танлаш тизими янгиланди. Биринчи инстанция судининг раиси ҳакамлар ҳайъатининг тақдимномасига биноан тайинланади. Олий суд судьялари Конституцияда белгиланган янги тартиб бўйича, яъни муқобиллик асосида Сенат томонидан сайланади”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу билан бирга, Президент судьялар амалиёти кенг қўлланила бошлаганини таъкидлади. Энди уларни танлаш ишлари тўлиқ рақамли тизимга ўтди.

“Маъмурий адлия хизмати ҳам пайдо бўлди. Бу тузилма жисмоний шахслар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш имконини беради. Бугунги кунда суд ишларининг ярмидан кўпи фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига ҳал этилмоқда. Бу яхши тенденция. Пировардида, буларнинг барчаси мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, сармоявий муҳитни яхшилашга кенг йўл очади. Сармоядорларнинг қонун доирасида, ташвишсиз ишлаши учун барча шароит яратилиши керак. Улар давлат ҳимоясида эканлигига ишонч ҳосил қилишлари керак”, – деди Давлат раҳбари.

Сўнгги хабарлар