14:12, 22 Февраль 2023 | GMT +6
«Странжа турнири»: Бугун тўрт нафар қозоғистонлик боксчи куч синашади
ASTANA. Kazinform – 22 феврал куни Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича бўлиб ўтаётган «Странжа-2023» халқаро турнирида тўрт нафар қозоғистонлик спортчи куч синашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Астана вақти билан соат 17:00да бошланадиган кундузги баҳсда Ерасил Танқай (60 кг), Ертуған Зейнуллинов (63,5 кг), Нурқанат Райс (75 кг) ва Қамшибек Қонқабаев (92 кг дан юқори) жанг ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ерасил Танқай ва Ертуған Зейнуллинов биринчи жангини муваффақиятли ўтказиб, мусобақани давом эттириш имконига эга бўлди.
Нурқанат Райс ва Қамшибек Қонқабаев эса илк учрашувини ўтказади.
Энди Ерасил Танқай филиппинлик Пол Жулайфер Баскон, Ертуған Зейнуллинов ўзбекистонлик Мужибилло Турсунов билан учрашади.
Шунингдек, Нурқанат Райс австралиялик Доминик Молинаро, Қамшибек Қонқабвев нидерландиялик Стэн Бертенс билан куч синашади.
Муаллиф: Адилжан Умбет