“Странджа” турнирида иштирок этувчи қозоғистонлик боксчилар аниқланди
Болгария пойтахти София шаҳрида 2-12 февраль кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий “Странджа” турнирида қозоғистонлик боксчилар иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Халқаро турнир жорий йилда ўз байроғини 75 марта кўтаради. Унда Қозоғистон терма жамоаси таркибида 11 нафар боксчи иштирок этади.
Турнирда терма жамоа сафида иштирок этаётган боксчилар орасида жаҳон чемпиони Санжар Ташкенбай ҳам бор. Бош мураббий Мирзағали Айтжанов мусобақа бошланишидан олдин жамоада ўзгариш бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Қозоғистон терма жамоасининг таркиби қуйидагича:
51 кг: Санжар Ташкенбай
54 кг: Даулет Молдашев
57 кг: Оразбек Асилқулов
60 кг: Руслан Кузеубаев
63,5 кг: Ерасил Танкай
67 кг: Дулат Бекбауов
71 кг: Талғат Шайкен
75 кг: Нурқанат Райс
80 кг: Турсинбай Қулахмет
86 кг: Абзал Қуттибеков
92 кг: Сағиндиқ Тоғамбай
Ўтган йили “Странджа” турнирида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган 12 нафар боксчи иштирок этган эди. Улар битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритган. Натижада медаллар жадвалида еттинчи ўринни эгаллаган.