09:31, 12 Февраль 2024 | GMT +5
Странджа кубоги: Санжар Ташкенбай кумуш медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўттган Странджа кубоги мусобақасида қозоғистонлик боксчи Санжар Ташкенбай кумуш медални қўлга киритди.

51 килограмм вазн тоифасида иштирок этган қозоғистонлик боксчи ҳиндистонлик рақиби Амит Пангалга имкониятни бой берди.
Шу тариқа, Ҳиндистон спортчиси қайд этилган вазн тоифасида чемпион бўлди. Санжар Ташкенбай кумуш медаль билан кифояланди.
Қайд этиш жоиз, Амит Пангал 2019 йилги жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори ва Осиё чемпиони ҳисобланади. 2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ташкенбай ярим финалда ўзбекистонлик Асилбек Жалилов билан учрашиб, рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.