11:29, 25 Август 2021 | GMT +5
Стол тенниси: World Hopes Week& Challenge Aмман шаҳрида ўтказилади
NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) ва Иордания стол тенниси ассоциацияси (JTTA) ўртасида шартнома имзоланди, унга кўра World Hopes Week& Challenge шу йилнинг декабр ойида Aмманда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Миллий олимпия қўмитасига таяниб хабар берди.
2016 йилда Қатардан ва 2019 йилда Уммондан сўнг, World Hopes Week& Challenge учинчи марта Ғарбий Осиёда ўтказилади.
ITTP Hopes дастури-жаҳон миқёсидаги юқори даражадаги теннисcчилар учун тренинг бўлиб хизмат қилган, кашф этилган иқтидорли ўйинчиларнинг яхши танилган лойиҳаси бўлиб, у ўзининг юқори салоҳиятини ўқув-машғулот йиғинлари ва турнирларда намойиш этди.
Aнъанавий қитъа малакасига қўшимча равишда, бу йил World Hopes Week& Challengeда иштирок этадиган иқтидорли 20 қиз ва 20 ўғилни саралаш босқичи янги онлайн вариантда ўтказилади.