Стол тенниси: қозоғистонлик спортчининг Олимпиададаги илк рақиби маълум бўлди

PARIS. Кazinform - Стол тенниси бўйича миллий терма жамоа етакчиси Кирилл Герасименко Париж Олимпиадасининг илк учрашувида чилилик спортчи Николас Бургос билан куч синашади. Ушбу спорт тури бўйича мусобақа 27 июль куни старт олади.

Кирилл Герасименко
Фото: МОҚ

Мусобақанинг 1/32 босқичидаги Кирилл Герасименконинг илк рақиби ITTF жаҳон рейтингида 58-ўринда бормоқда.

Эркаклар ўртасида жами 67 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Кирилл Герасименко Осиёда спортчилар орасида энг юқори ўринни эгаллаб, қитъа рейтинги орқали лицензияни қўлга киритган эди.

У бунгача Рио–2016 ва Токио–2020 Олимпиадаларида иштирок этган.

Герасименко 1996 йил 18 декабрда Астана шаҳрида туғилган. Парижда у стол тенниси бўйича мамлакат шарафини якка ўзи ҳимоя қилади.

Сўнгги хабарлар