10:43, 08 Апрель 2024 | GMT +5
Стол тенниси: Герасименко Хорватиядаги турнирда 1/8 финалга чиқди
ASTANA. Kazinform – Хорватиянинг Вараждин шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Feeder халқаро турнирида қозоғистонлик спортчи Кирилл Герасименко 1/8 финалга йўлланма олди.

ҚР Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, мазкур турнирда жами 232 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда. Улар орасида жаҳон рейтингида ТОП-50ликдан жой олган 12 нафар спортчи бор.
Бундан ташқари, ушбу турнирда Қозоғистон номидан Дастан ва Айдос Кенжеғуловлар, Санжар Жубанов, Сарвиноз Мирқодирова ва Анастасия Лавровалар куч синашмоқда.