Стол тенниси бўйича ОЧ: Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 1/8 финалга чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Қозоғистон пойтахтида ўтказилаётган стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг 1/8 финал босқичига йўлланма олди.

Үстел теннисінен Азия чемпионаты: Қазақстан ерлер құрамасы Сауд арабияны ойсырата жеңді
Фото: ҚР Стол тенниси федерацияси

Эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда Қозоғистон терма жамоаси биринчи дивизионда Саудия Арабистони билан баҳслашди.

Дастлабки баҳсда қозоғистонлик спортчи Кирилл Герасименко саудиялик рақиби Алим Аззамни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Иккинчи бўлиб майдонга тушган Алан Қурманғалиев эса Токио Олимпиадаси иштирокчиси Али Ал-Ҳадравийни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳал қилувчи баҳсда Айдос Кенжеғулов рақиби Наиф ал-Жадийни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа Қозоғистон эркаклар терма жамоаси саккизта кучли жамоалар қаторидан жой олди.

Саудия Арабистони биринчи дивизионнинг илк учрашувида Таиландни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Астанадаги BEELINE ARENA Миллий теннис марказида стол тенниси бўйича Осиё чемпионати бошланган эди. Турнирда 26 давлатдан 210 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.

Сўнгги хабарлар