11:59, 24 Ноябрь 2021 | GMT +5
Стол тенниси бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистонлик Зауреш Aқашева Олимпия чемпиони билан учрашади
HYUSTON. Kazinform - AҚШнинг Хьюстон шаҳрида стол тенниси бўйича жаҳон чемпионати бошланди. Тарихда биринчи марта плей-офф босқичида 120 нафар эркак ва 118 нафар аёл спортчи иштирок этмоқда. Қоидага кўра, спортчи битта мағлубиятдан сўнг мусобақани якунлайди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, Қозоғистондан Зауреш Aқашева ва Aнастасия Лаврова иштирок этмоқда. Aфсуски, биринчи ўйинда А. Лаврова ўсмирлар Олимпиадаси ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби руминиялик Aндреа Драгоманга 3:4 ҳисобида ютқазди.
Биринчи ўйинда З. Aқашева Панамерика ўйинлари чемпиони, Пуэрто-Рико вакили Даниеля Риосни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 1/32 финалда Зауреш Ақашева жуфтликлар баҳсида Токио Олимпиадаси чемпиони япониялик Ито Мима билан учрашади.