Стендда отиш бўйича Осиё кубогида қозоғистонликлар яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олдилар
ASTANA. Kazinform - Алмати вилоятида ўтказилаётган стендда отиш бўйича Осиё Кубогида Қозоғистон яна бир нечта медалларни қўлга киритди, деб хабар беради Olympic.kz.
Эркаклар ўртасидаги “дубль-трап” дастурида Қозоғистон терма жамоаси кумуш медални қўлга киритди. Ушбу мусобақада юрт шарафини Алишер Айсалбаев, Владлен Калимулин ва Никита Чикулаев ҳимоя қилдилар.
Владлен Калимулин “дубль-трап” яккалик баҳсларида бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги умумжамоа баҳсларида “трап” йўналишида Қозоғистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди.
“Трап” машқи бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий баҳсларда Айжан Досмағамбетова, Анастасия Прилепина ва Карина Почиваловадан иборат Қозоғистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.
“Трап” машқи бўйича эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсда Қозоғистон терма жамоаси (Алишер Айсалбаев, Марк Почивалов, Виктор Хасянов) кумуш медални қўлга киритди.