Стендда отиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг навбатдаги совринини қўлга киритди

Стендда отиш
Фото: olympic.kz

Стендда отиш бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзолари Хитойдаги ўйинларда яна совриндор бўлди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб хабар берди.

Қозоғистон аёллар терма жамоаси (Мария Дмитриенко, Айжан Досмағамбетова, Анастасия Прилепина) стендда отиш трап дастури бўйича умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа натижаси:

1-ўрин: Ҳиндистон — 337 очко

2-ўрин: Хитой — 336 очко

3-ўрин: Қозоғистон — 316 очко

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси ушбу спорт тури бўйича 2014 йилги Осиё ўйинлари чемпионига айланганди.

Мария Дмитриенко эса 2014 йилда олтин, 2018 йилда эса шахсий баҳсларда бронза медалини қўлга киритди.

Бу йил Ханчжоуда (ХХР) ўтказилаётган Осиё ўйинларида Қозоғистон аёллар терма жамоаси стендда отиш бўйича мамлакатнинг мазкур мусобақадаги илк олтин медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар