Standard&Poor's агентлиги Қозоғистоннинг мустақил кредит рейтингини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Кazinform - Standard&Poor's халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг мустақил кредит рейтингини «BBB-/А-3» даражасида тасдиқлади, прогноз - «Барқарор». Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар берди.
None
None

Қозоғистон рейтингини қўллаб-қувватловчи муҳим омиллар - бу мамлакат иқтисодиётининг барқарор фискал ва ташқи баланслари. Шу билан бирга, ликвид хорижий активларнинг мавжудлиги Қозоғистоннинг фискал барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади.

S&P ўз ҳисоботида давлат ва ташқи баланслар келгуси йилларда барқарор бўлиб қолишини ва потенциал макроиқтисодий беқарорликни юмшатиш учун этарли бўлишини таъкидлади.

Бундан ташқари, агентлик фикрича, Россияга қарши иқтисодий санкцияларнинг иккиламчи оқибатларини бартараф этиш мумкин ва бу Қозоғистоннинг йирик нефт ва газ экспорт бозорларига чиқишига тўсқинлик қила олмайди.

Экспертларнинг фикрича, Қозоғистоннинг самарали макроиқтисодий сиёсати иқтисодиётни диверсификация қилиш, хусусий секторни ривожлантириш, даромадларни ошириш, сармоявий муҳитни яхшилаш, солиқ сиёсатини такомиллаштириш орқали давом этади.

Бундан ташқари, Қозоғистон Миллий банкининг кредитлаш дастурларидан чиқиши ортиқча тенге ликвидлигини камайтиради, шунингдек, узатиш механизмларини такомиллаштиради.

Умуман олганда, Standard&Poor's агентлиги Қозоғистон иқтисодий ўсишини 2022 йилда 3,6 фоиз, 2025 йилгача эса ўртача 4 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.

Сўнгги хабарлар