Спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар аниқланди

гимнастика
Фото: olympic.kz

ASTANА. Кazinform - Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди.

Қитъа мусобақаси 16-27 май кунлари бўлиб ўтади. Унда Олимпиадага сўнгги йўлланма ўйналади.

Спорт гимнастикаси бўйича миллий терма жамоа бош мураббийи Александр Кимнинг айтишича, қозоғистонлик спортчилар Осиё чемпионатига тўлиқ тайёргарлик кўришган. Мусобақада 2024 йилги Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Милад Карими ва Нариман Қурбанов ҳам иштирок этади. Бундан ташқари, кўпкурашда Фарух Набиев, Диас Тойшибек, Дмитрий Патанин, Илияс Азизовларга ишонч билдирилмоқда.

Асосий рақиблар Шимолий Корея, Ўзбекистон, Вьетнам ва Хитой Тайпейи кўпкурашчиларидир.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа ҳисобида Париж Олимпиадасига 51 та йўлланма бор.

Сўнгги хабарлар