21:25, 24 Октябрь 2024 | GMT +6
SpaceX Ўзбекистонга космик дастурини ишлаб чиқишда ёрдам беради
ASTANA. Kazinform – Миланда (Италия) бўлиб ўтган 75-Халқаро астронавтика конгресси доирасида “Ўзбеккосмос” агентлиги билан бир қатор истиқболли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.
Хусусан, Япониянинг Ispace агентлиги билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди, SpaceX (АҚШ) ва Surrey Satellite Technology (Буюк Британия) компаниялари Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқиш бўйича эксперт маслаҳатларини беришга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Кюсю технология институти (Япония) Ўзбекистонга аэрокосмик муҳандислик соҳасида мутахассислар тайёрлашда ёрдам беради.