СОVID-19 Европада янада тезлик билан тарқалмоқда

Хорватиянинг Сплит-Далмация вилояти маъмурлари вирусни юқтирганлар сонининг кескин ўсишига жавобан соғлиқни сақлаш чораларини кучайтирди. Сўнгги 24 соат ичида коронавирус юқтирганларнинг рекорд сони (358 киши) қайд этилди. Бугунги кунда мамлакатда СОVID-19 юқтиришнинг икки мингдан ортиқ ҳолатлари тасдиқланган. Хорватия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, янги беморларнинг ўртача ёши 35да.
Италия май ойидан бери бир суткада энг кўп СОVID-19 юқтириш ҳолат - 1367 та янги ҳолат қайд этилди, жами ҳолатлар сони эса 260 мингдан ошди.
Германия ҳукумати маҳаллий аҳолига сентябрь ойининг ўрталарига қадар Европа Иттифоқи ташқарисидаги 160 та мамлакатга саёҳат қилмасликни маслаҳат берди. Мамлакатда вирус юқтириш ўсиши қайта бошланди.
Шу билан бирга, 2021 йил январь ойида Давоста бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми ташкилотчилари ёзнинг бошига қолдиришди. Соғлиқни сақлаш мутахассислари бу йилги учрашув жуда хавфли деб ҳисоблайдилар.