Сомалидаги тошқинлар туфайли 219 минг киши уйини ташлаб кетди

None
Фото: Anadoly
ISTANBUL. АNADOLY - Кazinform - Сомалида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари оқибатида Беледвейн шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг 219 минг аҳолиси уйларини тарк этди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.

БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, Сомалининг марказий ҳудудларида содир бўлган сув тошқинлари 460 минг фуқаронинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатган.

Инфратузилма, жумладан, шифохоналар ва ҳукумат бинолари сув остида қолди.

Айни пайтда Сомали Табиий офатларни бошқариш агентлиги фалокат ҳудудида беш нафар киши ҳалок бўлганлигини, жумладан, уч нафар бола ҳам борлигини маълум қилди.

Қўшни Эфиопияда 12 майдан бери давом этаётган кучли ёмғир фонида сув тошқинлари оқибатида 45 киши ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар
telegram