Сомалидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 100 нафарга яқинлашди

Сомалидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 100 га яқинлашди
Фото: Видеодан лавҳа

Сомалида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари қурбонлари сони 96 кишига етди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Reutersга таяниб.

"Сомалидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 96 кишига етди. Бу рақам табиий офатларни бошқариш агентлиги раҳбари томонидан тасдиқланди", – дейилади SONNA агентлиги берган баёнотда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликлардаги энг даҳшатли сув тошқинлари 700 мингга яқин одамни ўз уйини тарк этишга мажбур қилган.

Кения Қизил Хоч ташкилотига кўра, Қўшни Кенияда 76 киши сув тошқини қурбони бўлган. "Чегара билмас шифокорлар" (MSF) ташкилотига кўра, йўллар ва кўприклар вайрон бўлган, кўплаб аҳоли бошпана, ичимлик суви ва озиқ-овқатсиз қолган.

Сўнгги хабарлар
telegram