11:50, 21 Август 2020 | GMT +5
Сомали соҳилида денгиз қароқчилари кемани босиб олди
NUR-SULTAN. Kazinform – Сомали соҳилида денгиз қароқчилари Панама байроғи кўтарилган кемани босиб олдилар. Бу ҳақда Kazinform Reutersга асосланиб хабар беради.

Маълум бўлишича, олти нафар қуролли қароқчилар Бирлашган Араб Амирликларидан Могадишо портига йўл олиб, техник сабабларга кўра йўлда қолиб кетган кемага ҳужум қилишган.
Қароқчиларнинг сони ва миллати номаълум. Айни пайтда Сомали расмийлари босқинчилар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.