Соғлиқни сақлаш вазирлиги QazVac вакцинасининг ЖССТ томонидан рўйхатга олиниши ҳақида маълум қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг коронавирусга қарши вацинасининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатга олиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея маълум қилди ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Бош давлат санитария шифокори Айжан Эсмагамбетова, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Айжан Есмағамбетова Қозоғистоннинг QazVac вакцинаси ЖССТ томонидан қачон тан олиниши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Биласизми, бу анча мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён. Чунки ЖССТ жуда қаттиқ талабларга эга. Ҳозир бу борада «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди, баҳорда ЖССТ экспертлари келиб, биринчи босқич бўйича ўз тавсияларини беришди. Энди улар келиб, унинг амалга оширилишини кўриб чиқишди ва қўшимча тавсиялар беришди. Кузда ишлаб чиқаришимизнинг QazVac тан олинишига тайёрлигини баҳолаш мақсадида ЖССТ экспертларининг навбатдаги ташрифи режалаштирилган. Бу иш давом этмоқда. Бу жараён анча узоқ давом этишини ўзингиз ҳам тушунасиз», - деди Айжан Есмағамбетова МКХда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг аниқлик киритишича, вакцинани ЖССТда рўйхатдан ўтказиш учун вакциналарни ишлаб чиқариш, шунингдек, завод мавжудлиги талаб қилинади.

«Эсингизда бўлса, олимларимиз вакцинани ишлаб чиққан пайтда бизда бу вакцинани бундай миқёсда ишлаб чиқариш ва ушбу ишлаб чиқариш майдончалари ЖССТ талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш майдончаси йўқ эди. Шунга кўра, бу жараёнлар йил давомида ишлаб чиқилди: завод қурилди, ускуналар сотиб олинди, жиҳозлар тасдиқланди, ҳужжатлар кўриб чиқилди «, - дея тушунтирди Қозоғистон Республикаси Бош санитария шифокори.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар